Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари ҳукуматлараро ветеринария сохасидаги хамкорлик кенгашининг (Брест ш. 12.05.2016 й.) карори билан тасдиқланган "Чорвачилик махсулотларини Халқаро ва давлатлараро ташишда ягона ветеринария назорати қоидалари" хамда Узбекистон Республикаси "Ветеринария тўғрисида"ги Қонунининr 24-моддасига мувофиқ вилоятимиз ҳудудини четдан паррандаларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан муҳофаза қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини тиаъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг 2020 йил 04 сентябрдаги “Қозоғистон Республикасидан парранда маҳсулотларини республикамиз худудига олиб киришга ва республикамиз худуди орқали транзит ўтказишга вақтинча чеклов ўрнатиш тўғрисида”ги 10-сон қарори билан Қозоғистон Республикасидан парранда маҳсулотларини республикамиз худудига олиб киришга ва республикамиз худуди орқали транзит ўтказишга (қарор эълон қилингунга қадар экспортёр давлат томонидан ветеринария ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилиб ортилган (йўлга чиққан) товарлар бундан мустасно) вақтинча чеклов ўрнатилди.
Қўшимча маълумот учун тел.79 221 02 18, 79 221 02 84.
Бошқарма ахборот хизмати