Нурота туман Давлат ветеринария бўлими мажлислар залида 2016 йил 2 март куни кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Demo sayt » Ташкилот хакида » Страница 39
Muallif: info от 4-03-2016, 16:40, посмотрело: 3648
Нурота туман Давлат ветеринария бўлими мажлислар залида 2016 йил 2 март куни кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 28-02-2016, 12:30, посмотрело: 3802
Томди туманида қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли, зооноз касалликлар профилактикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида” ги қонуни (янги таҳрири) мазмун-моҳияти мавзусида кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди .
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 25-02-2016, 10:10, посмотрело: 3468
Мамлакатимизда миллий ахборот тизимини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, “электрон ҳукумат”ни шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 1-02-2016, 11:18, посмотрело: 3322
Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У.Турсунов, Т.Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси П.Свешников ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида жорий йилнинг 26 январь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги семинарда иштирок этдилар.
Семинарда давлат ветеринария бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ва туманлар ветеринария бўлимлари раҳбарлари, давлат ветеринария-санитария лабараторияси мутахассислари, соҳа олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинарда С.Джакбаров “Ветеринария хизматини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари” номли маърузасида қабул қилинган қонунда ветеринария профилактика, диагностика ва даволаш тадбирлари, лаборатория синовлари, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг муомалада бўлишига талаблар, Республикамиз ҳудудини бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳайвонлар юқумли касалликларининг кириб келишидан муҳофаза қилишда ҳамда савдо объектларида ветеринария-санитария тадбирларини ташкил этиш бўйича яна бир қатор ҳуқуқий асослар киритилганлиги, ҳайвон эгаларининг мажбуриятлари ҳамда эпизоотик тадбирларни амалга оширишда давлат, идоравий ва хусусий ветеринария хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш каби муносабатларнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилганлиги, қонун билан юридик ва жисмоний шахсларга ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензияланадиган ветеринария фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб қўйилганлиги ва бошқа киритилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбир ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши аъзолари, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси аъзолари, Ветеринария Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий ташкилотлари масъул ходимлари, мазкур соҳа олимлари, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди.
Семинар ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.
Манба:http://parliament.gov.uz ва http://agro.uz/ сайтлари
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 12-01-2016, 11:46, посмотрело: 3271
Жорий йил 11 январь куни “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни янги таҳрири моҳияти” мавзусида ўқув ва амалий семинар ташкил этилди.
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 31-12-2015, 16:53, посмотрело: 3247
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири тасдиқланди
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 30-12-2015, 17:32, посмотрело: 3295
Вилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси бошқарма маъмурияти билан ҳамкорликда вилоятда ветеринария хизматини ташкил этиш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, зооветеринария сервис хизматларини кўрсатиш ва бошқарма ва таркибий бўлинмалар фаолиятини замон талабларига мослаштириш, замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, илғор иш услубларини ўзлаштириш борасида ходимлар фаоллигини ошириш мақсадида жами 7 та номинация бўйича танлов эълон қилган эди.
Вилоят давлат ветеринария бошқармасида жорий йил 30 декабрь куни бўлиб ўтган бошқарма касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишида ушбу танловлар ғолиблари эълон қилинди. Жумладан, яширин овоз бериш йўли билан “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Халилов Ҳусан Яхшимурадович, “Йилнинг энг фаол ветеринар ходими” номинациясида - Азамов Орзи Шодиевич, “Йилнинг энг яхши мутахассис ходими” номинациясида - Жузбаев Бахтберган Холдикулович, “Жамотчилик ишлари бўйича йилнинг фаол ходими” номинациясида - Болиев Кенжабой Раббимович, “Йилнинг энг яхши ветеринар ходими” номинациясида - Гаимов Абрий Худойназарович, “Йилнинг энг намунали ва фаол ходими” номинациясида - Абдуллаев Олим Рахмановичлар танлов ғолиблари деб топилди. Танлов ғолибларига вилоят давлат ветеринария бошқармаси ва касаба уюшмасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, йиғилишда вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашда сидқидилдан, фидокорона меҳнат қилган бир гуруҳ ветеринария мутахассилари-таркибий бўлинмалар раҳбарлари, эпизоотолог ва терапевт ветврачлар, ветеринария участкалари мудирлари вилоят давлат ветеринария бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
Вилоят давлат ветеринария бошқармасининг буйруғи билан илҳор ва намунали ветеринария мутахассилари бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофати билан ҳам тақдирландилар.
Бу каби тадбирлар ветеринария соҳаси мутахассиларининг фаоллигини янада оширишда ижобий аҳамият касб этади.
Бахтберган Жузбаев, бошқарма ахборот хизмати гуруҳи раҳбари
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 28-12-2015, 15:47, посмотрело: 4913
Азиз ватандошлар!!!
Сизни кириб келаётган янги 2016- йил -“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан чин юракдан самимий муборакбод этамиз.
Сизга янги йилда мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, хонадонингизга қут-барака, Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз!!!
Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси маъмурияти, касаба уюшмаси
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 13-12-2015, 11:42, посмотрело: 3373
Бошқармада ахборот хизмати гуруҳи ташкил этилди
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Muallif: info от 5-12-2015, 09:28, посмотрело: 3766
2015 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.
Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар