» » » “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди

 
 
 

“Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди

Muallif: info dan 17-10-2019, 11:06, qaradi: 1766

0

 “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрамини ўтказиш БМТнинг 1995 йилда Пекинда ўтказилган 4-аёллар анжуманида илк бор таклиф қилинган ва БМТ Бош Aссамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги 62/136-сонли резолюцияси билан расман тасдиқланган. Ушбу резолюция қишлоқ аёлларининг, жумладан туб халқларга мансуб аёлларнинг муҳим ролини ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойлари ривожланишини жадаллаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш ва қишлоқ жойларида ночорликка барҳам беришдаги ҳиссасини тан олади. 

        “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

          “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси томонидан мақулланган.  “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 4 октябрдаги 04/10-505-сонли топшириғи билан қўмита тизимидаги барча ташкилотларда ушбу сана байрам сифатида кенг нишонланди.

       “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонландиЖорий йил 15 октябрь куни касаба уюшмаси ташаббуси билан вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида ҳам  “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрамига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

        “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди Соҳада қатор йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, чорвачилик соҳасини ривожлантиришга  ўз ҳиссасини қўшиб келаётган соҳа аёллари таклиф этилган ушбу тадбирда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи О.Низамов  бошқарма тизимида  фаолият юритаётган барча ходималарни “Халқаро қишлоқ аёллари куни” билан муборак бот этди ҳамда ушбу куннинг байрам сифатида кенг нишонланиши республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан бири эканлигини таъкидлади.“Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди

         Тадбир давомида ветеринария ва чорвачилик соҳасида кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, жамоат ишларида фаол иштироки, ёш авлодни тарбиялаш, соҳага инновацияларни жорий этишда жонбозлиги учун ҳамда “Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами муносабати билан вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги  Давлат маркази радиология бўлими  лаборанти Валиева Алъфия Рамзаевна, Навбаҳор туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хзавфсизлиги давлат маркази серология бўлими мудираси Нафасова Саида Абдурашидовна ва ВСЭЛ мудираси Шодиева Малохат Абдуразокковна, Кармана туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси Аманова Нодира Нормўминовна,  бошқарма фарроши Хакимова Зулайхо Толиповна, вилоят “Чорванасл” маркази умумий бўлим бош мутахассиси Мирзаева Комила Абдушукуровна ва кадрлар бўйича инспектори Мавлонова Шахноза Рахматовналар бошқарманинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар.“Халқаро қишлоқ аёллари куни” байрами нишонланди

 

Байрам тадбирлари бошқарманинг барча таркибий бўлинмаларида ҳам бўлиб ўтди.

 

Бошқарма ахборот хизмати

 

dle

Kategoriya: Янгиликлар, Фото

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *