2020 йил 12 август кунидан бошлаб 14 август қунига қадар Навоий вилояти Нурота туманида “Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилмоқда.
Республикада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият ва карантин сабабли, қўмондонлик-штаб ўқув машқлари карантин қоидалари ва талабларига риоя қилган ҳолда назарий тарзда ҳамда иштирокчилар сони чекланган ҳолда ўтказилмоқда.
Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, СЭОМ маркази, Туман ободонлаштириш бошқармаси, Туман тиббиёт бўлими билан ҳамкорликда ККГИ касаллиги, Куйдирги, Қутуриш касалликларини олдини олиш ҳамда фавқулодда вазият содир бўлганда ветеринария хизматининг вазифалари тўғрисида кўргазмали ва амалий қўмондонлик штаби ўқув машқлари бўлиб ўтди.
Нурота тумани ҳудудида Қрим-Конго геморргаик иситмаси, куйдирги касалликларининг табиий ўчоқлари мавжуд бўлиб, ушбу қўмондонлик-штаб ўқув машқи бўлим ходимларининг касалликнинг олдини олиш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш бўйича билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади.
Бошқарма ахборот хизмати