Республикамиз худудида эпизоотик осойишталикни таъминлаш ва ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари доирасида жойларда мавсумий эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Навоий вилояти Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ўтган ҳафта мобайнида вилоят бўйича 750 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 8156 бош йирик шохли, 29598 бош майда шохли мол, 777 бош туя, 518 бош от ва эшак куйдирги касаллигига, 31900 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 14400 бош йирик шохли мол, 24300 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 1950 бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига ҳамда 950 бош ит-мушук қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, ветеринария мутахассислари томонидан карантин қоидаларига риоя этган ҳолда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Манба:http://vetgov.uz/ сайти