Ҳозирда вилоят худудида эмлаш тадбирлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда худудда ташкил этилган 38 та эмлаш гурухларига 226 нафар ветеринария мутахассилари жалб этилган.
Жорий йил октябр ойи давомида вилоят худудида 8500 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 39612 бош йирик шохли мол, 293552 бош майда шохли мол, 1175 бош туя, 2652 бош от ва эшак куйдирги касаллигига, 87800 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 41124 бош йирик шохли мол, 59752 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 16950 бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига ҳамда 4597 бош ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмланди.
Бундан ташқари касалликни эрта аниқлаш ҳамда тарқалишининг олдини олиш мақсадида 43400 бош йирик шохли мол туберкулёз касаллигига аллергик текширилди.
Шунингдек, 5634 бош йирик шохли мол ва 1953 бош майда шохли молдан бруцеллёз касаллигига текшириш учун қон намуналари олинди.
Манба: http://www.vetgov.uz сайти