» » » НАВОИЙ ШАҲРИДА ЗОТЛИ ҚУЁНЛАР ПАРВАРИШ ҚИЛИНМОҚДА

 
 
 

НАВОИЙ ШАҲРИДА ЗОТЛИ ҚУЁНЛАР ПАРВАРИШ ҚИЛИНМОҚДА

Muallif: info dan 25-11-2020, 17:02, qaradi: 1186

0

НАВОИЙ ШАҲРИДА ОҚ ВЕЛИКАН, КУЛРАНГ ВЕЛИКАН, ОҚ МОМИҚ ВА АНГОР ЗОТЛИ ҚУЁНЛАР ПАРВАРИШ ҚИЛИНМОҚДА

 

        НАВОИЙ ШАҲРИДА  ЗОТЛИ ҚУЁНЛАР ПАРВАРИШ ҚИЛИНМОҚДА Мамлакатимизда кейинги йилларда чорвачилик, хусусан, унинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.  

          Бу борада истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиб, соҳа вакилларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда.  

          Қуёнчилик аҳолининг бирламчи маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳам асосий ўринлардан бирини эгаллайди.  

Шу боис худудларда мазкур тармоқни жадал ривожлантириш, қуёнчилик хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.  

Хусусан, Навоий вилояти худудида ҳам қуён парваришлаш, қуён гўшти ва терисини қайта ишлашга ихтисослашган хўжаликлар ташкил этилмоқда.  

Айни пайтда Навоий шаҳридаги қуён гўшти ва терисини қайт ишлашга ихтисослашган “Олима Лайло келажаги” МЧЖда оқ великан, кулранг великан, оқ момиқ ва ангор зотли 120 бошдан зиёд қуён парвариш қилинмоқда.

          НАВОИЙ ШАҲРИДА  ЗОТЛИ ҚУЁНЛАР ПАРВАРИШ ҚИЛИНМОҚДА Маълумот ўрнида айтиш жоизки, тўйимлилиги бўйича қуён гўштининг 1 килограмми мол гўштининг 1,45 килограммига тенг.  

Қолаверса, унинг гўшти холестерини камлиги бўйича қўй, мол ва бошқа жониворларникидан фарқ қилади.  

Таркибидаги оқсилнинг 90 фоизи инсон организми томонидан тўлиқ ўзлаштирилади. Бундан ташқари, қуён гўшти инсон саломатлиги учун фойдали бўлган лецитин каби моддалар, жумладан минерал тузлар, кальций ва фосфорга бой.  

           Шунингдек, қуён гўшти жигар, меъда, юрак-қон томир тизими касалликлари, қандли диабет ҳамда аллергияси бор инсонларга тавсия этилади.

 

Манба: http://vetgov.uz сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *