“НАВБАҲОР БЎРДОҚИЧИЛИК ЧОРВАСИ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИГА ВЕНГИРИЯДАН НАСЛЛИ ҚОРАМОЛЛАР ОЛИБ КЕЛИНДИ
Кейинги йилларда мамлакатимизда чорвачилик тармоғини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор натижасида соҳада кўплаб салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Масалан, янги лойиҳалар асосида чорвачилик комплекслари барпо этилиб, ҳориждан наслли қорамоллар олиб келинмоқда, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Жумладан, ҳозирги кунда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида гўшт ва сут йўналишидаги “Навбаҳор бўрдоқичилик чорваси” фермер хўжалиги фаолият юритиб келмоқда.
Ушбу фермер хўжалиги йирик шохли қорамоллар зотини яхшилаш йўлида ҳам кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Дастлаб 30 бош маҳаллий зот қорамоллар парвариши билан фаолият бошлаган мазкур хўжаликка яқинда Венгириядан қора-ола голштин, лимузин, ангус зотли 115 бош қорамол олиб келинди.
“Навбаҳор бўрдоқичилик чорваси” фермер хўжалиги раҳбари Ойбек Исломовнинг сўзларига кўра, фермер хўжалиги фаолияти янада кенгайтирилиб, худуд аҳолисига арзон нархларда сифатли гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Манба: http://vetgov.uz сайти