ХУДУДЛАРДА ҲАЙВОНЛАР ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭМЛАНМОҚДА
Ҳозирда ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш борасида Республикамизнинг барча худудларида эпизоотияга қарши кураш тадбирлари режа асосида ташкил этилиб, ҳайвонлар турли касалликларга қарши эмланмоқда.
Давлат ветеринария хизмати Навоий вилоятида ҳам чорвачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги ҳайвонларни касалликларга қарши эмлаш ишларида жонбозлик кўрсатиб келишмоқда.
Хусусан, январ ойининг ўтган ҳафтаси давомида худуддаги 18110 бош йирик шохли мол, 46454 бош майда шохли мол, 3463 бош от ва эшак куйдирги касаллигига, 1310 та ит қутуриш касаллигига, 2900 бош йирик шохли мол, 17100 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 1900 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 14100 бош йирик шохли мол нодуляр дерматит касаллигига ҳамда 800 бош парранда Ньюкасл штам-Н касаллигига қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, эпизоотик тадбирлар давомида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан худуд аҳолиси ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Манба: http://vetgov.uz сайти