Мамлакатимизда аҳолини сифати кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Давлат ветеринария хизмати ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси соат тахминан тунги 00:20 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Самарқанд” ЙПХ масканида “Бухоро – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилди.
Текширувлар давомида автомобиль юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган 180 кг йирик шохли мол гўшти ҳамда 720 кг майда шохли мол гўшти Тошкент шаҳрига олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.
Manba: (https://iiv.uz/news/navoiyda-veterinariya-sanitariya-talablariga-zid-ravishda-olib-ketilayotgan-900-kilogrammga-yaqin-gosht-mahsulotlari-aniqlandi)