Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    ТОМДИ ТУМАНИДА ТУЯЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА

           Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудидаги бебаҳо Қизилқум яйловлари чорвачиликни ривожлантириш учун қулай муҳит ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда худудда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича янги фермер хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4254-сонли Қарори ижроси доирасида худудда кўплаб чорва комплекслари ишга туширилмоқда.

           Худуднинг мавжуд табиий салоҳиятидан унумли фойдаланиш мақсадида айни пайтда 218 та қўйчилик ва эчкичилик фермер хўжаликларида жами 139 585 бош қўй ва эчки парваришланмоқда. Уларга ажратилган ер майдони 538100 гектарни ташкил этади. Туман аҳолиси бандлигини таъминлаш долзарб масала эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирда мазкур хўжаликларда жами 946 нафар ходимлар фаолият олиб бормоқда.

           Йилқичилик йўналишида фаолият юритаётган 19 та фермер хўжаликларида 893 бош йилқи, туячилик йўналишидаги 9 та фермер хўжаликларида эса 408 бош туя парваришланмоқда.

           Таъкидлаш жоизки, 2020-2021 йилларда туманда чорвачиликни ривожлантириш бўйича 27 та лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, қўйчилик йўналишида 17 лойиҳа амалга оширилиши натижасида 105 та, қорамолчилик йўналишида 8 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 105 та, йилқичилик йўналишида 2 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида эса 7 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.

          Маълумки, Қизилқум саҳролари туялар учун энг қулай яйлов ҳисобланади. Туман худудида туячилик тармоғи янада ривожлантирилиб, парҳез туя сути, шубат, бозори чаққон туя жуни ҳамда туя гўшти етиштириш кенг йўлга қўйилмоқда.ТОМДИ ТУМАНИДА ТУЯЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА

    Биргина мисол, туман ҳудудида “Қизилқум чорва комплекси” МЧЖ ташкил этилиб, Қозоғистон Республикасидан 500 бош, “Навоийазот АЖ”га 360 бош зотдор туя олиб келинди. Келажакда ушбу хўжаликда кўпайтирилган туялар туманда яна янги туячилик хўжаликлари ташкил этилишиига замин яратади.

    Шунингдек, туманнинг Қозоғистон Республикаси билан 250 км дан зиёд чегара худудларида буфер зоналари ташкил этилган.  

    У ерда ветеринария мутахассислари томонидан Қрим-Конго геморрагик иситма касалллиги, туялар ўлати ва бошқа турли юқумли касалликларга қарши кураш бўйича эпизоотик тадбирлар мунтазам равишда ўтказилмоқда.

     

    Манба: http://vetgov.uz сайти

    ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

    ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

    ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА...

    Сунъий уруғлантириш-чорва молларининг наслини яхшилаш гаровидир

    Сунъий уруғлантириш-чорва молларининг наслини яхшилаш гаровидир

    Сунъий уруғлантириш-чорва молларининг наслини яхшилаш гаровидир...

    ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    САМАРҚАНДДА ЛАТВИЯ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҚЎШМА ФАКУЛЬТЕТ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ...

    НУКУСДА ХАЛҚАРО ЧОРВАЧИЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

    НУКУСДА ХАЛҚАРО ЧОРВАЧИЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

    НУКУСДА ХАЛҚАРО ЧОРВАЧИЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ...

    Қарор ва ижро

    Қарор ва ижро

    Қарор ва ижро...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!