НАСЛЛИ ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИ ЮҚОРИ МАҲСУЛДОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ
Вилоят аҳолисининг сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда қорамолчилик йўналишидан олинадиган маҳсулотлар улуши асосий ўринни ташкил этади.
Ушбу омилларни инобатга олиб, айни пайтда ҳудуд аҳолсини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш учун вилоятнинг чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига ҳориждан сут ва гўшт йўналишидаги наслли қорамоллар олиб келинмоқда.
Ҳорижий мамлакатлардан келтирилган наслли чорва молларини соғлом сақлаш, қорамолчиликда юқори маҳсулдорликка эришиш учун зоогигиеник талабларга мос келадиган шароитларда сақлаш ҳамда тўйимли озуқа рационини яратиш талаб этилади.
Биргина мисол, ҳозирда Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган “BREXIT OZUQA YEM” МЧЖ томонидан Украина давлатидан 244 бош наслли қорамол олиб келиниб, парвариш қилинмоқда.
Шунингдек, Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан ушбу қорамолларга доимий равишда сифатли ветеринария хизматлари кўрсатилиб, касалликларнинг олдини олишда зарур чоралар кўрилмоқда.
Манба: http://vetgov.uz сайти.