Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида “Халқаро ветеринария куни” муносабати ҳамда вилоят ҳудудида эпизоотик осойишталикни таъминлаш, чорвачиликнинг барча соҳаларини ривожлантириш, бошқарма фаолиятини ташкил этиш, ёш кадрларни тарбиялаш борасида самарали меҳнат қилиб, айни пайтда нафақада бўлган устозларни, шунингдек соҳада фидокорона фаолият юритиб келаётган ходимларга қўмитанинг Фахрий Ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.
Карантин қоидаларидан келиб чиққан ҳолда маросимда бошқарманинг таркибий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари онлайн тарзда иштирок этди.
Бошқарма ахборот хизмати